31 Январ 2020 йил 1167

Автомашинани ўғирлаб, кейин симёғочга урди

Қўқон шаҳрида автотранспорт воситасини ўғирлаш билан боғлиқ ғалати воқеа юз берди.

 2020 йилнинг 30 январь куни Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини муофиқлаштириш бошқармасига шу шаҳарда яшовчи А.А ариза билан мурожаат қилади.

Аризада ёзилишча, фуқаро шу куни соат 11:30 ларда ўзига тегишли Қўқон шаҳар, Ғозиёғлик МФЙда жойлашган чорва ҳайвонлари боқиладиган фермага дадасининг номида бўлган “Газ-24” русумли автомашинани бошқариб келиб, дарвозахонани олдига қўйиб, ичкарига кириб кетади. Аммо у орадан бир соатлар вақт ўтиб, фермадан қайтиб чиққанида автомашина жойида йўқ эди.

Ички ишлар органлари ходимлари фуқаронинг аризасига асосан тезкор суриштирув ишларини олиб бориб, воқеага тез фурсатда ойдинлик киритишди. Маълум бўлишича, шу шаҳарда ишловчи 49 ёшли  Р.Х исмли шасх  маст ҳолатда йўлда кетаётиб “Газ-24” русумли автомашинанинг эшиги қулфланмаганлигини кўриб қолади ва уни олиб қочишга муваффақ бўлади.

Бироқ фуқаро спиртли ичимлик ичгани учун автомашинани 235 метр масофага қадар бошқариб боргач, ҳаракатни бошқара олмай йўлнинг ўнг четида турган симёғочга уради. Оқибатда транспорт воситасига техник шикаст етади.

Шундан сўнг Р.Х транспорт воситасини шу ерда қолдириб, ўзи эса воқеа жойидан қочиб кетади.

Фарғона вилоят ИИБ ҳамда Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятинини муофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирида давомида Р.Х ушланди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Р.Хга нисбатан айблов эълон қилиниб, тегишли эҳтиёт чораси қўлланилган ва  дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech