18 Июл 2022 йил 378

Тошлоқ туманида автомашина шиналарини ўғирлаган шахс фош бўлди

Тошлоқ тумани.Фуқаро Б.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 25 июнь куни номаълум шахс Шодлик маҳалла ҳудудида жойлашган автомашина шиналари савдо дўконидан нархи 1.500.000 сўмлик 3 дона автомашина шиналарини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ туманида ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни М.У содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech