15 Январ 2022 йил 2058

Фарғона вилояти ИИБ ва унинг қуйи тизимида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда

Хусусан, Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 16 декабрдаги 269-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида тизимида узоқ йиллар меҳнат қилиб, ҳозирги кунда нафақада бўлган фахрийлар, меҳнат фронти ва иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Вилоят ИИБ раҳбарияти фахрийларнинг хонадонида бўлиб, бошқарма бошлиғининг табригини ҳамда қимматбаҳо эсталик совғаларини етказиб, байрам билан муборакбод этди.

Ўз ўрнида, фахрийлар ҳам эътибор ва эҳтиром учун Фарғона вилояти ИИБ раҳбариятига самимий миннатдорлик билдирди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech