8 Феврал 2020 йил 2380

НАВОИЙ ДАХОСИГА ЭҲТИРОМ

    Алишер Навоий шеърият мулкининг султони, туркий тилимизнинг барҳаёт  яшаб, адабиёт оламида жилваланишига тамал тошини қўйган буюк инсон. Фарғона вилояти ИИБ томонидан ташкил этилган маърифат кечасида  мутафаккирнинг ҳаёти ва ижоди ўрганилди.

     "Ислом Каримов" номидаги театр концерт саройида бўлиб ўтган тадбир “Навоий ва Ҳусайн Бойқаро” спектакли билан бошланди.

Алишер Навоийни нафақат шоир ва ёзувчи балки давлат арбоби, ўз ҳалқи, тинчлиги, адолат тантанаси учун курашган шахс сифатида биламиз. Тарихий жанрдаги мазкур саҳна асари ўзининг бой ва теран мазмуни, руҳий ва маънавий озуқа берувчи жиҳатлари билан ИИО ходимлари ва уларнинг оила аъзоларида катта таъсурот қолдирди.

   Тадбирда сўз олган вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Дониёр Ташходжаев Навоий ҳаёти ва ижодидан ибрат оладиган жиҳатлари кўп эканлигини, ҳар бир ҳамюртимиз мана шундай буюк аждоди билан фаҳрланишини эътироф этди. Анжуман доирасида хизмат даврида юксак наъмуна кўрсатган ҳодимлар ва уларнинг оила аъзоларига ташаккурномалар ҳамда навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди.

     Таъкидланганидек, эгнинга ички ишлар органлари либосини кийган ҳар бир ҳодим юрт тинчлиги оилалар фаровонлиги учун масъул. Бой маънавият эса бевосита  фуқаролар билан ишловчи ҳодимнинг энг керакли сифати. Тадбир якунида мана шундай тадбирларни мунтазам ўтказиб борилиши таъкидланди. Бу эса, ҳодимларнинг маданий ҳордиқ олишлари билан бирга уларнинг санъат ва адабиётга бўлган ижобий муносабатини янада мустаҳкамлайди.

                                                                              Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech