"СИЗ БИЗ УЧУН ҚАДРЛИСИЗ" шиори остида маданий тадбир ташкил этилди
Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят прокуратураси ва ҳамкор ташкилотлар биргаликда алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган хотин-қизларни маънавиятини юксалтириш, уларни яна қайта ҳаётга янгича дунёқараш билан қарашга ижобий мотивация бериш, аёл аввало оила устуни экани ҳамда доимо қадрли эканлигини сингдириш мақсадида ташкил этилган тадбирда вилоятнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 400 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этди.
Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Азизбек Икрамов иштирок этиб, аёлларнинг жамиятдаги иштироки ва ўрни ҳусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Улар ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни бартараф қилишда барча бирдек масъул эканлигини эътироф этди.
Маданий дастурдан сўнг хотин-қизлар учун шу ернинг ўзида бирламчи тиббий кўрик, меҳнат ярмаркаси, ташкил этилиб, иштирокчиларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда вояга етмаган фарзандлар тарбиясида ижобий ўзгаришларга эришишдан иборат.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати