4 Ноябр 2023 йил 10050

Пробация хизмати ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан йиғилиш ўтказилди

Генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигида 2023 йилнинг 10 ойи давомида Фарғона вилоят Ички ишлар органлари Пробация хизмати ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида йўл қўйилган камчиликлар ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда айрим шаҳар-туманларда пробация хизмати раҳбарлари томонидан қўл остидаги ходимларнинг хизмат фаолияти устидан 
етарлича идоравий назорат ўрнатилмаганлиги, ижро интизомига риоя этилиши бўйича манзилли ишлар ташкил этилмаганлиги танқидий таҳлил қилинди. 

Бундай камчиликларнинг сабаби сифатида раҳбарлар томонидан “ходимбай” усулида иш олиб борилмаганлиги кўрсатиб ўтилди.  Айрим соҳа мутасаддилари ўзларининг қўл остидаги ходимларнинг яшаш шароити, оилавий муаммолари, моддий эҳтиёжини доимий ўрганиб, мавжуд муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрмаганлиги қайд этилди.

Шунингдек, йиғилишда пробация хизмати ходимлари ўртасида хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш, қонунчиликка амал қилинишини таъминлаш ҳамда ҳар бир ходимни касбга садоқат руҳида тарбиялаш борасида бир қатор аниқ таклифлар ҳам ўртага ташланди.

Барча шахсий таркиб  "Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси“ талабларига қатъий ва сўзсиз риоя этиши кераклиги яна бир бор таъкидланди.

Хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech