Фарғона вилоятида “Зарбдор қирқ кунлик” махсус-профилактик тадбирлари бошланди
Вилоятимизда бошланган тадбир доирасида ҳудудларда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш асосий мақсад қилинган.
Фарғона шаҳрида ташкил этилган йўриқномада вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Азизбек Икрамов, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ҳамда шаҳар хокими ва прокурори иштирок этишди.
Тадбирда аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш мазкур тадбирнинг бош мақсади бўлиб, халқимизга муносиб хизмат қилиш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш соҳа ходимлари олдида турган энг устувор вазифа эканлиги қайд этилди.
Мунтазам ўтказиб бориладиган кундузги ва тунги тадбирлар давомида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор қаратилади.
Якунда, ҳудудларда хизматни тизимли ташкил қилган ҳолда, барча соҳавий хизматлар ўз йўналишларида амалга ошириши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Тадбирнинг бориши ҳақида яна хабар берамиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.