Фарғона. "Очиқ ва ошкора мулоқотдамиз” мавзусида Матбуот анжумани ташкил этилди.
2020 йил 19 февраль куни соат 17:00да Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти кенгаши биносида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ва соҳавий хизмат раҳбарлари, вилоят прокуратураси ҳодимлари иштирокида “Очиқ ва ошкора мулоқотдамиз” мавзусида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда вилоят ОАВ ходимлари ва ижтимоий тармоқлар ҳамда блогерлар иштирок этдилар. Анжуманда асосий мавзу сифатида сўнги кунларда Қўқон шаҳрида жойлашган “Марокаш” ва “Шедевр” чойхонасидаги жиноий ҳолат ҳамда Данғара туманида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида атрофлича маълумот берилиб, видеолавҳалар кўрсатилди ва қизғин бахс-мунозара қилинди.
ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан етарлича жавоблар олишди.
Бугунги давр журналист ва блогерлардан содир бўлаётган воқеа-ҳодисага холисона тезкор муносабат билдиришни талаб этмоқда. Айни пайтда ахборот манбаасига эга бўлган ташкилот бевосита ОАВ вакиллари билан узвий алоқаларни мустаҳкамлаб, улар ёрдамида зарур маълумотларни кенг оммага тушунарли тарзда етказиб туриши зарур.
Шунингдек, фуқароларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини юксалтириш ва йўл транспорт ҳодисасини олдини олиш мақсадида Фарғонада фаолияти йўлга қўйилган “MultaRadar”ларнинг ўтган муддат давомида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши юзасидан аниқлаган қоидабузарликлар тўғрисида ҳам ахборот берилди. Йўлларда ҳаракатини тартибга солиш бўйича журналистлар, блогерлар, ижтимоий тармоқ вакиллари янги таклиф ва мулоҳазалар билдирдилар.
Лойиҳалар режалаштирилиб атрофлича муҳокама қилинди.
Очиқ ва самимий руҳда кечган учрашув, ИИОларини ОАВ вакиллари орқали ҳалқимизга янада яқинлаштиришга хизмат қилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати