20 Феврал 2024 йил 1837

Бағдод тумани ҳудудида “Хавфсиз маҳалла – хавфсиз хонадон”   тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда

Тадбир давомида туман ҳудудидаги "Юксалиш" МФЙда мавжуд 24 та объектлар тўлиқ текширилди, шундан 4 таси корхона-ташкилотлар ҳамда 15 таси бошқа объектларни ташкил этди. Шунингдек, 5 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ўрганилди.

Ўрганишлар давомида 65 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб,   маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек ов қуроли бор фуқароларнинг хонадонларига бориб, қуролни сақлаш қоидалари текширилди.

Туман ҳудудида фуқаролик рўйхатидан ўтмаган ва яшаб келаётган  фуқаролар бўйича ҳамда “Автобус тадбири” давомида  жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 35 нафар шахслар ички ишлар органлари ва таянч пунктларига олиб келиниб, улар билан текзор-профилактик ишловлар ўтказилди, 20 нафар шахсларнинг бармоқ излари олинди. 

ЙПХ, ППХ ва Миллий гвардия ходимлар томонидан назорат рейдлар ўтказилиб, 35 та автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилди, Жамоатчилик назорат масканлари иш фаолиятлари текширилди, қоидабузарлик содир қилган фуқароларга нисбатан 10 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Туман ИИБ пробация ҳисобида турган шахслар билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Бағдод  тумани ИИБ ҲПБ ва ППХ ходимлари билан ҳамкорликда "Тиғ" профилактик тадбири давомида жами 195 нафар фуқароларнинг ёни (мактаб муассассаларида ва автомашиналар) кўздан кечирилди. Шундан 11 нафар фуқароларга касбий фаолияти билан боғлиқ бўлганлиги учун огоҳлантирилди,3 нафарига маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech