Бағдод туманида “Хавфсиз маҳалла – хавфсиз хонадон” махсус тезкор-профилактик тадбирлари амалга оширилмоқда
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли Фармойишига асосан ўтказилаётган тадбирларда туман ИИБ ходимлари, жамоатчилик вакиллари, мутасадди ташкилотлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирок этди.
Шу куни "Шўроқер" МФЙда мавжуд корхона-ташкилотлар
ҳамда бошқа объектлар ҳамда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари
ўрганилди.
"Автобус" тадбири давомида жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил
бўлган шахслар ички ишлар органлари ва таянч пунктларига олиб келиниб, улар
билан тезкор-профилактик ишловлар ўтказилди.
ЙПХ, ППХ ва Миллий гвардия ходимлар томонидан назорат
рейдлар ўтказилди, жамоатчилик назорат масканлари иш фаолиятлари текширилди,
қоидабузарлик содир қилган фуқароларга нисбатан 5 та маъмурий баённомалар
расмийлаштирилди.
"Ойдинбулоқ" МФЙда яшовчи спиртли ичимликка ружу
қўйган фуқаро хушёрхонага жойлаштирилди.
“Дўстлик” МФЙда
ўтказилган тадбир давомида ов қуроли бор шахслар бўйича ҳам ўрганишлар олиб
борилди.
Туман ИИБ Пробация ҳисобида турувчи озодликни чеклаш
жазосини ўтаётган шахсларни яшаш жойлари текширилди.
“Қўштегирмон 2” МФЙда
яшовчи фуқаро жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганлиги ва ички ишлар
хдимларининг қонуний талабига бўйсунмагани учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ЖИБ
Бағдод тумани судига юборилди ҳамда суд қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ
жазоси белгиланди.
Фарғона вилояти ИИБ
Ахборот хизмати