Қўқон шаҳрида “Lasetti” русумли автомашинасини фуқарога алдаб сотган шахс фош бўлди
Қўқон шаҳри. 2021 йилнинг 27 декабрь фуқаро З.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 20 декабрь куни А.Т.Ҳуқандий мавзесида ишончига кириб, “Lasetti” русумли автомашинасини муаммоси йўқлигини ёлғондан айтиб, тегишли банк томонидан таъқиқ қўйилган бўлишига қарамасдан 3.000 АҚШ долларга сотиб, алдов йўли билан пулларни қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати