Жорий йилнинг Қўштепа тумани ҳудудида ўтказилган “Бумеранг” махсус профилактик тадбирлари юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 13 сентябр кунидаги 264-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш ва "Хавфсиз ҳудуд-долзарб 40 кунлик" махсус-комплекс профилактик тадбири давомида ўтказилаётган "Тозалаш-антитеррор" тадбирига бириктирилган масъул ходимлар томонидан хизмат олди йўл-йўриқ жараёни ўтказилди. Ходимларга фуқаролар билан профилактик ишларни кучайтирган ҳолда хизмат олиб боришлари бўйича керакли кўрсатма ва тушунчалар берилди. Шу билан бирга хизмат давомида шахсий хавфсизлик, хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилган ҳолда хизмат олиб боришлари тушунтирилиб хизматга чиқарилди.
Жумладан, Қўштепа тумани “Эшонгузар”, Янгиариқ, Сармазор, Қизилариқ МФЙда яшовчи 5 нафар фуқаролар Фарғона вилояти Қувасой шаҳар руҳий касаллар шифохонасига ётқизилди.
Қўштепа тумани ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз мухитни яратиш борасида бир қатор профилактик тадбирлар ташкил этилди.
Тадбир давомида “Карнайчи” ҳамда “Каттаболтакўл” МФЙда яшовчи 2 нафар фуқароларга нисбатан Ўз.МжтКнинг 185-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Шунингдек, Қизилариқ МФЙда яшовчи 1 нафар фуқаро жамоат жойида тиғли жисмни очиқ ғилофсиз ҳолда олиб юрганлиги учун унга нисбатан МЖтКнинг 185-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Қўштепа туман ИИБ Пробатсия гуруҳи ҳисобида туриб, озодликни чеклаш жасонини ўтаётган бир нафар ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган бир нафар ҳамда озодликни чеклаш жазони ўтаётган 2 нафар шахслар билан келгусида қайта жиноят содир этмаслиги бўйича профилактик суҳбат ўтказилди.
Шунингдек, озодликни чеклаш жазоси тайинланган 1 нафар шахснинг ўталмай қолган 8 ой 27 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Қўрғонча, Янгиариқ, Файз МФЙларда яшовчи ажрим ёқасида турган 2 та оила вакиллари билан профилактик суҳбат ўтказилди.
Солижонобод МФЙда яшовчи оиланинг ўзаро келишмовчиликлари юзасидан профилактик суҳбат ўтказилиб, келгусида қайта ҳуқуқбузарлик содир этмаслик юзасидан С.Ю.га нисбатан 1 ой муддатга “Ҳимоя ордери” берилди.
“Ўқчи” МФЙда яшовчи отага фарзанди сабабсиз дарс машғулотларини қолдирганлиги сабабли МЖтКнинг 47-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Шунингдек, Қўштепа тумани ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасидаги тадбирга алоҳида эътибор қаратилиб, ундирув ишлари амалга оширилди.
Қўштепа тумани ҳудудида ўтказилаётган тезкор тадбирлар давомида ИИБ ходимлари томонидан Намуна МФЙда яшовчи, М.О.нинг яшаш хонадонида холислар иштирокида текширилганда, яшаш хонадони ётоқхонасида бўлган костюм чўнтагида бир дона қоғоз ўрамд, ва шкаф ичида бир дона қоғоз қутида ҳамда ётоқхонасида тўшаклар орасида бир дона қоғоз қутидаги қуруқ ҳолда, наша гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди.
Қўштепа тумани ИИБ ТҚКГ ва ДХХ Марғилон шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Ўрта ўқчи МФЙда яшовчи, фуқаронинг телефон аппарати хотирасида диний экстримизм оқими ғояларини тарғиб қилувчи, диний мазмундаги материаллар борлиги ҳамда унга тегишли бўлган кўк рангли 12 вароқли 1 дона дафтар ичида диний экстремизм оқими ғояларини тарғиб қилувчи диний мазмундаги ёзувлар борлиги учун текшириб кўриш учун далилий ашё тариқасида туман ИИБ ихтиёрига олинди.
Бундан ташқари, “Пахтакор” МФЙда яшовчи фуқаро Ғ.А ҳамда “Борот” МФЙда яшовчи Қ.Аларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси, 187-моддаси 2-қисми ҳамда 185-моддаси прим 2-моддасининг 1 қисми билан ЖИБ Қўштепа тумани суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва Қоракалтак МФЙда яшовчи Р.Ҳ.га нисбатан Ўз.Рес.МЖткнинг 183,194 модда 1-қисми билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эшонгузар МФЙда яшовчи фуқаро О.А.га туман ЖИБ суди томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва Қайрағоч МФЙда яшовчи фуқаро О.И.га нисбатан туман ЖИБ суди томонидан 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Қоракалтак МФЙда яшовчи муқаддам судланган Қ.Р.га нисбатан ЖИБ Қўштепа тумани суди томонидан 6 ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилди.
“Қорақушчи” ва “Қорақушчи” МФЙда яшовчи 2 нафар фуқарога ЖИБ Қўштепа тумани суди томонидан мажбурий даволанишга ётқизиш бўйича қарор тайинланди.
Қўштепа тумани ИИБ ходимлари томонидан “Хумдон” МФЙ ҳудудида вояга етмаган фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда “Новий век” номли 1 блок 10 қути 550 дона пиротехника буюмлари борлиги аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Хизмат ўташ давомида жами 44 та объектлар яъни, 17 та умумий ўрта таълим мактаблари, 7 та умумий овқатланиш шохобчалари, 3 та шифохона, 26 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари текширилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати