9 Октябр 2024 йил 2470

Жойларда “Барча йўл-транспорт ҳодисаларини, айниқса пиёдалар билан боғлиқ аварияларни олдини олиш профилактикаси ойлиги” доирасида тадбирлар давом этмоқда


Жорий йилнинг 5 октябрь кунидан бошлаб республика миқёсида ўтказилаётган “Барча йўл-транспорт ҳодисаларини, айниқса пиёдалар билан боғлиқ аварияларни олдини олиш профилактикаси ойлиги” доирасида ҳудудларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан Қува ва Олтиариқ туманларида йўловчи ташувчи транспорт воситалари иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, уларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш мақсадида автошохбекатларда профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Ҳайдовчиларга фақат ўзини эмас, балки транспорт воситасида бўлган барча йўловчилар учун жавобгар эканлиги етказилди.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech