14 Ноябр 2023 йил 1227

“Жисмоний ва жанговар тайёргарлик” ойлиги муносабати билан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол, самбо ҳамда стол тенниси тури бўйича мусобақалар ўтказилди

Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник А.И.Юсуповнинг 2023 йил 9 ноябрь кунидаги режа-дастурига асосан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ шахсий таркиби ўртасида спортнинг мини футбол, самбо ва стол тенниси туридан мусобақа ташкилланиб, ушбу мусобақада Фарғона шаҳар ИИО ФМБ барча соҳавий хизмат ходимлари иштирок этишди. 

Ўтказилган мусобақада спортнинг мини футбол тури бўйича 3-сон ИИБ ходимлари жамоаси, Самбо спорт турида 1-сон ИИБ ҲПГ профилактика инспектори, лейтенант Музаффар Муқимжонов ҳамда стол тенис спорт турида 1-сон ИИБ ҲПГ профилактика инспектори, лейтенант Элёр Нурматовлар фахрли 1 ўринни эгаллашди.Мусобақа ғолибларига Бошқарма бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги юксалтирилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech