Жиноятчилик ва оилавий ажримларни олдини олиш мақсадидаги профилактик тадбирлар давом этмоқда
Фарғона вилояти Тошлоқ туманининг 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида "Маҳаллабай", "хонодонбай", "фуқаробай" тизими асосида профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ажрим ёқасига келиб қолган, фуқаролик судларида низолашаётган оилалар, пробация ва профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар билан суҳбатлар ташкил этилиб, муаммоларини бартараф этиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, Фуқаролик судларида низолашаётган оилалардаги муаммоларни хал этилиши, томонларнинг муросага келтириш бўйича тумандаги "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси аъзолари" билан муҳокамалар ўтказилди.
Тадбир давомида 15 та оиладаги муаммолар ижобий ҳал этилишига эришилди, 12 нафар аёлларга ҳуқуқий маслахатлар берилди ҳамда 1 нафар ишсиз аёлни бандлиги таъминланишига эришилди. 1 нафар аёлга фуқаролик паспортини расмийлаштириш учун амалий ёрдамлар берилди. 1 нафар ёш оила эса комиссия аъзоларининг саъй ҳаракатлари натижасида яраштирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати