12 Ноябр 2022 йил 428

Телефон дўконини ўмарган аёл қамоққа олинди

Қувасой шаҳар. Фуқаро А.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 29 октябрь куни номаълум шахс А.Темур маҳалла ҳудудида жойлашган телефон сотиш дўконига ғайриқонуний равишда кириб, 35-хил турдаги умумий қиймати 9.000.000 сўмлик телефон аппаратлари солинган сейф ва кассасида бўлган 100.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Ш исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech