3 Ноябр 2022 йил 392

Қува туманида тилла-тақинчоқларни сотиб олган аёл пулларини бермади

Қува тумани.2022 йилнинг май ойида А.Н исмли аёл таниши Х.М.нинг ишончига кириб, 110.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларни пулини бўлиб-бўлиб бериш шарти билан олганлиги, бундан ташқари у А.Н.га 4000 АҚШ доллар пулларини қарзга олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган тилла-тақинчоқлар бошқа шахсга сотиб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech