19 Феврал 2024 йил 1150

Ўзбекистон тумани ҳудудида тунги тадбирлар олиб борилди

Ўзбекистон тумани ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида тунги рейд тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, туман ҳудудида ўтказилган тунги тадбирлар давомида бемақсад юрган 47 нафар фуқаролар ички ишлар бўлимига олиб келиниб, улар билан фильтр-сўров тадбирлари олиб борилди.Ҳудудларда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 13 нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари олиб борилган рейд тадбири давомида туман ҳудудида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, мақсадсиз юрган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Мастлик ҳолатида бўлган 4 нафар фуқаролар жамоат жойида спиртли ичимлик ичган ҳолда юрганликлари учун улар билан профилактик суҳбат олиб бориб бирор бир жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этишини олдини олиш мақсадида маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Олиб борилган профилактик тадбирлар давомида тунги хизмат ходимлари томонидан ошхона, савдо дўконлари ва бошқа аҳоли гавжум жойлар беркитилиб, фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, туман ИИБ пробация ҳамда ҲПБда маъмурий назорат остида турган 32 нафар шахсларни яшаш хонадонларига бориб, суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилиши текширилди.  

 Шу билан бирга шаҳар ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасидаги тадбир давомида 15 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 4 та транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди. 1 нафар  маст ҳолатда автотранспорт воситаси бошқарган фуқаро аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳудудларда қор ёғиши муносабати билан кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш мақсадида музламаларни бартараф этиш учун масъул ходимлар томонидан йўлларга қум-туз аралашмаси сепилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон туманида тезкор вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech