Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Фарғона вилояти ИИБда саф кўриклари ўтказилмоқда
Юртимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Фарғона вилояти ИИБнинг барча сохавий хизматлари ҳамда туман ва шаҳар ички ишлар бўлимларида шахсий таркиб иштирокида саф кўриклари ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруқ талаблари асосида ўтказилаётган мазкур тадбирда Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальони шахсий таркиби ҳам қатнашди.
Саф кўриги давомида раҳбар ва масъул ходимлар томонидан ходимларнинг хизмат кийимларини тўғри ва намунавий ҳолда кийиб юриш тартиби, ташқи кўриниши, шахсий жетон ва хизмат гувоҳномалари ҳамда табель қуролларининг бириктирилганлиги атрофлича кўздан кечирилди. Шу билан бирга, саф тайёргарлиги ва амалий кўникмалар ҳам текширилди.
Тадбир якунида шахсий таркиб вакилларига хизмат интизоми ҳамда қонунчилик талабларига қатъий амал қилиш, тамагирлик ва порахўрлик иллатларига йўл қўймаслик, кундалик фаолиятда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ИИВнинг тегишли буйруқларига тўла риоя этиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Фарғона вилояти ИИБда ўтказилаётган бу каби саф кўриклари ходимларнинг хизматга янада масъулият билан ёндашиши, интизом ва тайёргарлигини кучайтиришга хизмат қилади/
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати