Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Фарғона вилояти, туман (шаҳар) бўлимларининг 6 ойлик якунларига бағишланган йиғилишида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Фарруҳбек Усаров жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маъруза қилди
Бугун Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Фарғона вилояти, туман (шаҳар) бўлимларининг 2024 йил 1-ярим йиллик якунларига йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, еттиликнинг вилоят бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари, маҳалла фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Мазкур йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Фарруҳбек Усаров иштирок этиб, жойларда жиноятчиликни жиловлаш, иштимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маъруза қилди.
Маърузада ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасидаги ишлар тизимли йўлга қўйилганлиги сабабли ўтган 6 ой давомида вилоятимиздаги 1 062 та маҳаллаларнинг 598 тасида ёки 56,3 фоизида умуман жиноят содир этилмаганлиги алоҳида қайд этилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59,4 фоизга ёки 223 тага яхшилангани таъкидланди.
Шунингдек, жиноятчилик айрим ҳудудларда юқорилигича қолаётгани танқидий таҳлил қилиниб, бу борада мутасадди раҳбарларга зарур топшириқлар, таклиф ва тавсиялар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.