Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия университети Фарғона филиалида ёшларни гиёҳвандликнинг салбий оқибатларидан огоҳликка чорловчи профилактик тадбир бўлиб ўтди
Хабарингиз бор вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан талабалар иштирокида гиёҳвандлик ва унинг салбий оқибатларидан огоҳлантириш мақсадида учрашувлар ташкил этилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия университети Фарғона филиалида ташкил этилди.
Унда бошқарма бошлиғи ўринбосари, полковник Элёрбек Ғаниев иштирок этди.
Ёшларнинг гиёҳвандлик иллатига ружу қўйишларини олдини олиш, ҳуқуқий онгини ошириш, жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларига салбий муносабатини шакллантириш бош мақсад қилинди
“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” профилактик тадбири доирасидаги мазкур учрашувда гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳамда унга қарши курашиш борасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Талабалар иштирокида содир қилинган жиноятлар муҳокама қилинди. Жиноятнинг ҳуқуқий оқибати мисоллар орқали иштирокчиларга етказилди.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган “У ўлмади, аммо тирик ҳам эмас” мавзусида олинган видеоролик ҳам намойиш этилди.
Ўтказилган тадбир ёшларни огоҳликка чорлади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати