4 Январ 2023 йил 378

Зарарли дори воситаларидан фойдаланмаслик бўйича ИИО ходимлари томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Шу кунларда вилоят ички ишлар бошқармаси, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда тегишли ҳамкор ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли орасида турли зарарли дори воситаларини сотиб олмаслик ва фойдаланмаслик бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Тарғибот тадбирлари давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлатилиши тўхтатилган дори воситаларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг зарарли жиҳатлари мутахассислар томонидан атрофлича тушунтирилмоқда.

Аҳоли кўп тўпланадиган жойлар, дорихоналар ҳамда маҳаллаларда ўтказилаётган тадбирларда ҳар қандай дорини врач рецепти билан сотиб олиш кераклиги, кўр-кўрона қабул қилмаслик юзасидан тиббий тавсиялар берилмоқда, фуқаролар огоҳликка чақирилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech