30 Январ 2020 йил 972

Замон ривожлангани сари барча соҳага янги техника ва технологиялар жорий этилмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимида ана шундай янгиликлардан бири сифатида пиёдалар ўтиш жойларини замонавий кўринишда жихозлаш ишлари олиб борилди.
Фарғона шаҳридаги А.Навоий, Фарғона кўчалари ва Қўқон шаҳридаги Чархий кўчасидаги Ўзбекистон Республикаси Йўл ҳаракати қоидаларига асосан 1.14.1 йўл чизиқлари билан белгиланган тартибга солинмаган пиёдаларнинг ўтиш жойи (зебра)нинг янгича имижи ишлаб чиқилиб, 3D кўринишга келтирилди. Бундан ташқари, Ал-Фарғоний кўчаси пиёдалар ўтиш йўлагига замонавий технологиялар ўрнатилиб, тунги вақтда ёниб турувчи мосламалар ўрнатилди.
Бу эса пиёдалар йўлагидан ўтаётган фуқароларни ҳайдовчилар узоқ масофадан илғаб олиши янада осонлашади. Шунингдек, ушбу кўчага тунги вақтда ёниб турувчи йўл белгилари ўрнатилиб замонавий кўринишга келтирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech