Риштон туманида. Х.А. исмли фуқаро ИИБ га мурожаат қилиб, унда жорий йил
19 июнь куни, номаълум шахс унинг яшаш хонадони ташқарисида қаровсиз қолдирган жами нарҳи 4 930 000 сўмлик чинни буюмларини яширин равишда ўғрилаб, воқеа жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Қ.Ў. ва Ғ.И.лар содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далил билан ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: