19 Декабр 2022 йил
602
Пластик картадан пул ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳар. Т.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 1 октябрь куни номаълум шахс банк томонидан берилган пластик картаси ҳисобида бўлган 2 050 000 сўм пулларни компьютер тизими орқали жабрланувчининг рухсатисиз яширин равишда ечиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати