20 Июн 2022 йил
355
Қаровсиз қолдирилган уйдан пул ўғирланди
Олтиариқ тумани: Жорий 08 июнь куни, номаълум шахс, туманнинг Кўлбўйи МФЙ да яшовчи М.К нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидаги темир сейфдан 300 АҚШ доллари ва 12.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Х содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далил билан ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати