12 Июл 2022 йил
501
Қасддан баданга оғир шикаст етказишда гумонланиб қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган У.Ғ.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати