24 Октябр 2022 йил 436

“Gentra” автомобилининг 10.000.000 сўмлик эҳтиёт қисмларини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Марғилон шаҳар. А.Навоий маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро М.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 07 октябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадондаги контенеридан жаим 10.000.000 сўмлик “Gentra” русумли автомобильини эҳтиёт қисмларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни К.Ш содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech