19 Декабр 2022 йил 411

Пайнет ишчисидан алдов йўли билан пулни қўлга киритган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. С.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 08 ноябрь куни номаълум шахс А.Навоий кўчасида жойлашган пайнет шахобчасида билан телефон орқали гаплашиб, пластик картасига 1.000.000 сўм пул маблағларини ўтказиб беришлигини, унга нақд пулларни таниши бериб қўйишлигини айтиб, уни алдаб, 1.000.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Ф содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech