19 Июл 2022 йил 462

Ўқотар ов қуролини ноқонуний тарзда сақлаган шахс аниқланди

Ёзёвон тумани.16 июль куни тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сойёни маҳалласи ҳудудида яшовчи М.Х.нинг яшаш хонадонида тегишли рухсатномасиз ноқонуний равишда “ИЖ-17” русумли, бир стволли, 16 калибрли ўқотар ов қуролини сақлаб келаётганлигини аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech