13 Май 2022 йил 2534

Юридик йўналиши бўйича имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилиш учун тавсияномалар тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг юридик йўналишдаги билимларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 30 ноябрь кунидаги ПҚ–23-сон Қарори ижроси юзасидан, ўзига бириктирилган ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш чора-тадбирларини ўз вақтида кўрилганлиги натижасида жиноятлар даражаси пасайишига эришган, хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик бўйича ўқув йили якунида топширган синов натижалари каби мезонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тест синовларида энг юқори балл тўплаган профилактика инспекторларига Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналишида мавжуд бўлган бошқа давлат олий таълим муассасалари сиртқи таълим шаклига кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилиш учун тавсияномалар тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

 

Text to speech