20 Июн 2023 йил
360
Ёзёвон туманида ёнида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Ёзёвон тумани. 2023 йилнинг 08 июнь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ёзёвон маҳалла ҳудудида яшовчи Н.Ш.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, эгнидаги трикосининг чўнтагида гашиш гиёхвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати