Ёзёвон тумани. 2023 йил 14 июль куни Ёзёвон туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан, Сойбўйи МФЙ ҳудудидаги йўл четида тўхтаб турган “Изусу” русумли юк автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган Ғ.А.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ёнидан “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: