10 Июл 2023 йил 367

Ёзёвон туманида хонадонида "Оғу" сақлаётган шахс аниқланди

Ёзёвон тумани. 2023 йил 13 июнь куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тараққиёт маҳалла ҳудудида яшовчи Ш.Х исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида бўлган тандирхона ичида қуритилган “Кўкнори сомони” гиёҳвандлик ўсимликларини қонунга ҳилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech