Ёзёвон туманида хонадонида “оғу” сақлаган шахс қўлга тушди
Ёзёвон тумани. 7 ноябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сувлиариқ МФЙ ҳудудида яшовчи Х.Р.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ётоқхонасидаги шкафда гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати