18 Август 2022 йил 526

Ёзёвон туманида хонадондан заҳри қотил топилди

Ёзёвон тумани.2022 йилнинг 11 август куни Ёзёвон туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошховуз маҳалла ҳудудида яшовчи А.У.ни яшаш хонадони кўздан кечирилганда, ётоқхонасидаги шкаф тепасида бир дона гугурт қутисида “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech