16 Январ 2023 йил
380
Ёзёвон туманида хонадондаги гилам остидан “заҳри қотил” топилди
Ёзёвон тумани. 10 январь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Иштирхон маҳалла ҳудудида яшовчи Б.Х.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш уйини ички қисмидаги гилам остидан оқ целофан пакетга солинган ҳолда марихуана гиёҳвандлик моддаси сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати