Ёзёвон туманида хонадон молхонасидан “оғу” топилди
Ёзёвон тумани.2022 йилнинг 22 ноябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Юқори Сойбўйи маҳалла ҳудудида яшовчи А.Б нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон молхонасида “Марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати