15 Феврал 2023 йил
376
Ёзёвон туманида хонадон молхонасидан “оғу” топилди
Ёзёвон тумани. 2023 йилнинг 09 февраль куни, туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Гастон маҳалла ҳудудида яшовчи Д.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон молхонасида “марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати