Ёзёвон туманида вояга етмаган шахс пластик картадан пул ўғирлади
Ёзёвон тумани.Фуқаро М.Ф исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 19 октябрь куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасига рухсатсиз кириб, жабрланувчига сездирмасдан пластик карта ҳисобида бўлган 580.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб ечиб олганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.А исмли шахс содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати