15 Март 2022 йил 460

Ёзёвон туманида уйида “оғу” сақлаган шахс фош бўлди

Ёзёвон тумани.06 март куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Беруний МФЙ ҳудудида яшовчи М.А.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш уйидаги гилам остида ҳамда ушбу уйнинг эшиги тепасидаги токчада “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech