Ёзёвон туманида уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди
Ёзёвон тумани. 29 октябрь куни Х.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 28 октябрь куни номаълум шахс туманда жойлашган кўп тармоқли поликлиникадаги иш столини устида қаровсиз қолдирилган нархи 1.500.000 сўмлик “Honor 7C” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Х содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати