16 Сентябр 2021 йил 478

Қўқон шаҳрида киссавур аёл қўлга тушди

Қўқон шаҳри. Жорий йилнинг 01 июль куни А.Ш. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 30 июнь куни номаълум шахс Лойхавий кўчасида жойлашган буюм бозорига харид учун келган вақтида қўлидаги аёллар сумкасидан нарҳи 2.500.000 сўмлик “Samsung А-10” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ж. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech