3 Сентябр 2022 йил 416

Ёзёвон туманида талончилик содир қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Ёзёвон тумани.2022 йилнинг 29 август куни М.А исмли аёлни Х.Н исмли аёлни Ал-Фарғоний кўчасига олиб бориб, 4.000.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ олиб, талончилик йўли билан талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech