14 Декабр 2021 йил
487
Ёзёвон туманида савдо дўконга ўғирликка тушган шахс қўлга олинди
17 ноябрь куни фуқаро Ё.А ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Баҳор маҳалласида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, дўкондан 2.000.000 сўмлик товар моддий бойликларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Б.С содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати