11 Март 2022 йил 620

Ёзёвон туманида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди

Ёзёвон тумани.07 март куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Баҳор МФЙ ҳудудида яшовчи У.А яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида қонунга хилоф равишда қимор ўйинини ташкил қилиб, фуқароларни қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, жами қимор учун тикилган 190.000 сўм ва чўтал учун берилган 20.000 сўм пуллар ҳамда ўйин карталари ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан У.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech