26 Май 2023 йил 375

Ёзёвон туманида ўзини “банк ходими” деб таништириб, алдаб фуқаронинг ҳисобидаги пулларни қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

Ёзёвон тумани. Фуқаро С.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 12 октябрь куни номаълум шахс “Телеграмм” ижтимоий тармоғи орқали профили орқали ўзини тегишли банк оператори деб таништириб, ишончига кириб, банк томонидан берилган пластик картаси хос рақамини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 1.733.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech