2 Март 2023 йил
393
Ёзёвон туманида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Ёзёвон тумани.2023 йил 28 февраль куни Ёзёвон туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тараққиёт маҳалла ҳудудида яшовчи Э.А.ни яшаш хонадони ва “Nexia” русумли автомашинаси кўздан кечирилганда қоғоз парчасига ўралган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати