21 Декабр 2022 йил 353

Ёзёвон туманида “кўкнори сомони” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланди

Ёзёвон тумани. 15 декабрь куни Фарғона вилояти ИИБ 1-минтақавий ҳудуд ППХ отряди 4-гуруҳ ходимлари ва туман ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Беруний маҳалла ҳудудида яшовчи Н.М исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонасидаги меҳробга тахланган тўшаклар орасида қора целофан пакетга ўралган ҳолдаги “кўкнор сомони» сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариыасида аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech