Ёзёвон туманида гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаган шахс фош бўлди
Ёзёвон тумани. 2023 йилнинг 05 июнь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ёзёвон маҳалла ҳудудида яшовчи яшовчи М.Э.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 353 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати